1-синфлар учун февралда қўшимча 1 ҳафталик таътил берилади

1-синф ўқувчиларининг жамият билан аралашиши бироз қийинроқ эканлигини ҳисобга олиб, уларга 3-чоракда 1 ҳафта қўшимча таътил берилади. Бу ҳақда Таълим ва фан вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

 

Қўшимча таътил кунлари маҳаллий ва ҳудудий таълим органлари томонидан белгиланади.

 

2020-йилнинг 18 июнида 2020-2021 ўқув йили учун асосий ўқув режаси қабул қилинган (буйруқ № 475/1, 18.06.2020).

 

Ушбу тушунтириш ёзувида таътил жадвалини белгиланган. Унга мувофиқ ўқув йили давомида таътил кунлари сони 30 календар кундан кам бўлмаслиги керак (агар дам олиш куни таътилга тўғри келса, бу ҳам ҳисобга олинади):

 

Кузги таътил – 8 кун;

Қишки таътил – 12 кун;

Баҳорги таътил – 10 кун.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ