Пешин вақтида ўлдирилган ўқувчи: Ўшда икки болани пичоқлаб қочиб кетганлар қидирилмоқда

Бугун, 11-февраль куни соат 13:30 атрофида Ўш шаҳридаги Нариманов мактаб-гимназиясининг икки ўқувчисини «Ареопаг» дўконининг орқа қисмида пичоқ билан жароҳатлаб кетишди. Бу ҳақда Турмуш нашри хабар берди.

 

Воқеа гувоҳларининг сўзларига кўра, уларни учта бола пичоқлаган. 2004-йилда туғилган К.Б. га икки марта пичоқ сайишса, Н.С. га эса бир марта пичоқ билан жароҳат етказилган. Пичоқлангандан сўнг, болаларнинг ранги оқариб кетган.

 

Гувоҳлар иккита қиз ва иккита ўғил бола (синфдошлар) келишаётганда олдидан 3 нотаниш болалар чиқиб, «Нега куляпсиз?» дея  суҳбатлашиш учун 2 болани четга чақиради. Кейин ўқувчи  болаларни пичоқлаб, қочиб кетишади. Милиция ходими жароҳат олган болалар ва иккита синфдош қизни касалхонага олиб кетган.

 

Ўш шаҳар ички ишлар бошқармаси маълумотларига кўра, ҳозирда милиция ходимлари кучайтирилган тартибда иш олиб бормоқда.

 

“Бугун соат 14:10да Ўш вилоят касалхонасидан Ўш шаҳар ИИБ навбатчилик қисмига икки бола  пичоқ билан жароҳат олганлиги тўғрисида хабар келиб тушди. Афсуски, улардан бири К.Б. касалхонада вафот этган. Иккинчиси Н.С. оғир аҳволда операция қилинмоқда. Айни пайтда ушбу жиноятда гумонланувчилар қидирилмоқда. Милиция болаларга ҳужум қилганларни қидиришни кучайтирди. Жабрланувчилар  Нариманов ўрта мактабининг 10-синф ўқувчилари.

 

Ҳодиса мактаб ташқарисида, собиқ «Ареопаг»  дўкони орқасида содир бўлган, дейилади хабарда.

 

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ