Мақсатбек Тўқтўмушевнинг тарафдорлари митинга чиқишди

Собиқ муфтий Мақсатбек Тўқтўмушевнинг озод қилинишини талаб қилаётган намойишчилар Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси олдида норозилик митингини чиқди.

 

Тахминан 50-60 киши махсус хизмат биноси олдида тўпланиб, «Мақсад – ҳожига озодлик» деган ёзувли варақаларни ушлаб туришди.

 

Намойишчилар собиқ муфтийни суд қарори чиққунга қадар уй қамоғига олинишини ва холис тергов ўтказилишини талаб қилишди.

Мақсатбек Тўқтўмушев 10-февраль куни муфтиётдаги молиявий можародан сўнг истеъфога чиққан эди. Ўша куни кечқурун у МХДҚ томонидан ушланиб, икки ойга ҳибсга олинди.

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ