Ўтган йили Ўш вилоятида 31 корхона очилди

Ўтган йили Ўш вилоятида 31 корхона очилди. Бу ҳақда бугун, 10-февраль куни Ҳукуматнинг Ўш вилояти бўйича вакили ўринбосари Аҳмаджон Маҳаммадов маълум қилди.

 

Бугун Ўш вилоятидаги ўтган йилги ижтимоий-иқтисодий вазиятни муҳокама қилишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

 

«Корхоналар очилиб, қўшимча иш ўринлари яратилди. 487 тонна кўмир қазиб олинди. Ўтган йилга нисбатан 289 тонна кам қазиб олинган. Электр энергияси бўйича дебиторлик қарз 117 миллион сомни ташкил этди. Ушбу миқдор жорий йилнинг январь ойида 10 миллион сомга кўпайган ҳолда 127 миллион сомни ташкил этди. Ўтган йили озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда муаммо бўлмаган, қишлоқ хўжалиги орқага қараб кетмаган, бошқа соҳалар орқага кетган. 21 минг гектарга кузги буғдой экилди, биз уни 40 минг гектарга етказишимиз керак », – дея қўшимча қилди Маҳаммадов.

 

 

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ