Қирғизистон мусулмонлари диний идораси 2020-йилги ҳаж зиёратига қанча пул йиғилгани ва қанчаси қайтарилганлиги ҳақида хабар берди.
2019-2020 йилларда 5526 киши ҳажга бориш учун 3350 доллар тўлаган. 4060 киши 500 АҚШ долларини тўлади – жами 9586 зиёратчилар зиёрат серверида рўйхатдан ўтган.
Ушбу маблағнинг 500 доллари 464 кишига, 3350 доллар — 2024 кишига қайтариб берилди.
Шунингдек, зиёратчиларнинг формаси, ҳаво қатнови, ваксиналар учун ДУМКнинг ходимларининг иш ҳақи учун пул тўланди. Жами 18,5 миллион доллар йиғилиб, 7 миллион 327 доллар элга қайтарилди.