Баъзисини билиб, баъзисини билмаган ҳолда тўлайверамиз. Қирғизистондаги солиқ турлари

Йил бошланиши билан Қирғизистонда спиртли ичимликлар ва сигаретларга акциз солиғи кўтарилди. Бу муқаррар равишда ушбу товарларнинг нархларига таъсир қилади.

Мамлакатда солиқнинг ҳар хил турлари мавжудлигини ва ким қайси бирини тўлашга мажбурлигини Sputnik Қирғизистон эслатди.

Қирғизистонда солиқни жисмоний шахслардан ташқари тадбиркорлар ва корхоналар тўлайдилар. Маблағлар солиқ турига қараб ойлик, чораклик ёки йиллик асосда давлатга тўланади.

 

Солиқларнинг уч тури мавжуд: умумий давлат (даромад солиғи, фойда солиғи, қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи, ер ости бойликларидан фойдаланиш солиғи, савдо солиғи), маҳаллий (ер солиғи, мол-мулк солиғи) ва махсус (мажбурий патент солиғи, ихтиёрий патент солиғи, шартнома асосидаги солиқлар, эркин иқтисодий зоналардаги солиқ тартиби, юқори технологик парклардаги солиқ тартиби, тоғ-кон солиғи) солиқлар. Агар улар ҳақида кўпроқ билмоқчи бўлсангиз, Давлат солиқ хизматининг www.sti.gov.kg расмий сайтига ташриф буюришингиз мумкин.

 

Айтганча, ушбу солиқлардан ташқари, қирғизистонликлар келажакдаги пенсияларни йиғиш учун Ижтимоий жамғармага тўлайдилар.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ