«5 ёшгача бўлган болалар учун ПЗР-тест натижалари талаб қилинмайди»

Қирғизистонга ҳаво йўли билан келган фуқаролардан ПЗР-тестининг натижалари фуқаролигидан қатъи назар, барча одамлар топширишлари шарт. Улар орасида 5 ёшгача бўлган болаларни ўз ичига олмайди. Бу ҳақда Жамият соғлиғини сақлаш бош мутахассиси Бақтигул Исмаилова Марал радиосига берган суҳбатида айтиб берди.

 

Унга кўра тожливирусга қарши курашнинг янги алгоритми бешта давлат идораларининг қўшма қарори асосида қабул қилинган. Бунда мамлакатдаги ва жаҳондаги статистика ҳисобга олинади.

«Статистика шуни кўрсатадики, вирус етти  ёшдан катта болалар орасида кенг қайд қилинган. Биз буни ҳисобга олдик. 30 ёшдан ошганлар кўпроқ қайд қилинган. Айни пайтда эпидемиявий вазият барқарор. Тожливирус ўзгарувчан бўлгани сабабли, айтиш қийин.  Сабаби «Eвропанинг кўплаб мамлакатлари карантин чораларини кучайтирмоқда.»  дейди Исмаилова.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 23-январидан бошлаб мамлакатга самолёт билан келган қирғизистонликлар сўнгги 72 соат ичида ПЗР-тестидан ўтишлари керак. Қарор тожливируснинг янги турини мамлакатга кириб келишининг олдини олиш учун қабул қилинган.

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ