Бишкекдаги икки мактабда COVID юқтириб олганлар қайд қилинди

Бишкекдаги икки мактаб ўқувчиларидан тожливирус аниқланди. Бу ҳақда шаҳар мэрияси хабар бермоқда.

Текширув давомида ўқувчилар вирусни ўз уйларидан юқтириб олганлиги аниқланди. Ҳозирда болалар билан бир синфда ўқиган барча ўқувчилар икки ҳафтага масофадан ўқишга юборилган. Ўқитувчилар ПЦР-тестини топширишга юборилди.

 

«Ҳурматли ота-оналар! Агар сизда уйда тожливирусга чалинганлар бўлса, илтимос, дарҳол мактабга хабар бериб, болани барча текширувлардан сўнггина мактабга юборинг. Албатта, бу сизга осон эмас, лекин сизнинг масъулиятингиз бошқа инсонларнинг  ҳаёти ва соғлиғига боғлиқлигини унутманг. «, – деб илтимос қилишди мэриядан.

Эслатиб ўтамиз, 18-январь куни Бишкекда 1, 5, 9 ва 11-синф ўқувчилари мактабга боришни бошладилар.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ