Солиқ хизмати томонидан 22 минг 378 шиша спиртли ичимликлар мусодара қилинди

Давлат солиқ хизмати Бишкек, Ўш ва Талас вилоятларида ўтказилган рейд-солиқ текширувлари чоғида алкоголли ичимликларни тегишли лицензиясиз ва рухсатномаларсиз сақлаш фактларини аниқлади.

 

Маҳкаманинг матбуот хизматининг хабар беришича, Бишкек ва Ўш шаҳарларида турли хил номдаги 2 441 бутилка, Талас вилоятида 19 937 бутилка (жами 22 378 шиша) мусодара қилинган.

Тадбиркорларга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ чоралар кўрилди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ