Қирғизистонда Ислом тамойиллари асосида ипотека бериш режалаштирилмоқда

Қирғизистонда Ислом тамойиллари асосида ипотека  беришни режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Давлат ипотека компанияси раисаси Элмира Абжапарова маълум қилди.

У Қирғизистоннинг Sputnik ахборот агентлигида бўлиб ўтган брифингда 2019-йилдан бери исломий қимматли қоғозларни (сукук) жорий этиш бўйича дастур устида ишлаётганини айтган.

 

«Дастур маъқуллангандан сўнг, биз Исломий тамойиллар асосида молиялаштиришни бошлаймиз. Биз томондан ички қонунчилик базасини тайёрланган. Ҳозирча биз ислом ипотекасини жорий қилмоқчимиз, чунки буни жамоатчилик сўрамоқда. Ҳозирча мавжуд бўлган ресурслар билан дастурни амалга оширишни режалаштирмоқдамиз.  Аммо, Ислом тараққиёт банкига 100 миллионга лойиҳа тайёрланган. Яқин вақт ичида у давлат идораларига юборилади, кейин биз донорларга юборамиз «, – дейди у.

У бу миқдор доллар ёки сомда бўлганига аниқлик киритмади.

Абжапарова дастур тасдиқланишини кутишаётгани билан ислом ипотекаси қандай ишлашини айтмади.

 

Ислом асосларининг хусусиятлари

 

Исломда фойиз деган нарса йўқ. Бу кредитлар ва депозитлар учун ҳам тегишли. Банк маблағларни ва бошқа активларни корхонага киритади ва даромаднинг бир қисмини олади. Молия институти нафақат тушумларни, балки харажатларни ҳам тақсимлайди. Шу тарзда ислом банклари инвестиция ташкилотлари сифатида ҳаракат қилишади.

Ислом қонунчилиги алкоголь, тамаки, порнография ва ҳалол эмас гўштни қайта ишлаш каби тармоқларга сармоя киритишни тақиқлайди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ