Ўш шаҳридаги «Ҳидоят-Нур»масжиди қулай шароитда қурилиб фойдаланишга топширилди

Ўш мусулмонлари қозиёти ҳузуридаги «Ҳидоят-Нур»масжиди намоз ибодатларини бажариш учун замонбоп равишда кенгайтирилди. Масжид майдони кичик бўлганлиги сабабли у икки қават бўлиб қурилди.

 

Шунингдек, замонавий талаблар асосида масжид имоми учун алоҳида хона ажратилди. Даъватчиларга қулай бўлиши учун кичик ошхона ҳам қурилган.

 

Масжид имомининг сўзларига кўра, масжидни қайта тиклашга маҳаллий жамоат ҳомийлик қилган. Айни пайтда масжид 150 кишига мўлжалланган.

 

“Ўз пайтида бизнинг масжидимиз намозхона бўлган. Қозиёт ҳодимларининг саъй-ҳаракатлари асосида  масжид сифатида рўйхатдан ўтказилди. Бизнинг масжид жамоати бирлашганлиги сабабли, биз масжидни ривожлантириш учун қўлимиздан келган барча ишни қилмоқдамиз «, деди масжид имоми Қобулжон ҳожи Исмоилов.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ