Нематтула ҳожи Жээнбеков Жалолобод вилояти қозиси этиб тайинланди

Нематтула ҳожи Жээнбеков Жалолобод вилояти қозиси этиб тайинланди. Янги тайинланган дин олими бугун, 19-январь куни жамоатчиликка таништирилди.

 

Қирғизистон мусулмонлари диний идораси раҳбарининг ўринбосари Жўрўбай Шерғазев Қирғизистон муфтийси Мақсат Тўқтўмушевнинг буйруғини Неъматулла Жээнбековга топширди.

Аввал вилоят қозиси лавозимида ишлаган Абдулазиз ҳожи Зокиров ўз фаолиятини яхши бажаргани учун миннатдорчилик билдирилди. Янги иш бошлаган Нематулла ҳожига омад тилади.

Жээнбеков Нематулла Пусурманқулович 1968-йил 10-апрелда Сузоқ тумани Таштақ овулида туғилган.

 

Маълумоти:

-1988-1990 йилларда Ўзбекистоннинг Бухоро шаҳридаги Мир-Араб мадрасасида таҳсил олган.

-1990-1994 – Ҳазрати Умар институти, Бишкек;

-1994-1998 – Саудия Арабистони, Макка, Уммул-Қура университети;

– 2014-2019-Жалолобод давлат университети тарих факультети,;

– 2004-йилда АҚШнинг 15 штатида талабаларнинг алмашинуви малакасидан ўтган;

– 2011-йилда Кувайтда Ислом йўналиши бўйича малакадан ўтган;

– 2015-йилда Қатар Республикасида Қуръон ўрганиш бўйича билим олган;

– 2019-йилда И.Арабаев номидаги Қирғизистон давлат университетининг теология факультетини (магистратура) тугатган.

 

Иш фаолияти:

– 1998-йилда Жалолобод шаҳридаги «Кўк-Арт» масжидининг имом-хатиби;

-1998-1999 – Қирғизистон ҳукумати ҳузуридаги Дин ишлари бўйича давлат комиссиясининг мутахассиси;

1999-йил – Қирғизистон мусулмонлари диний идораси масжидлар бўлими бошлиғи;

– 1999-йилдан 2002-йилгача Норин вилояти қозси ва уламолар аъзоси;

– 2002-йилда Қирғизистон Республикаси муфтийси ўринбосари;

2003-2006 – Қирғизистон Ислом университети ректори;

– 2007-йилда Қирғизистон ҳукумати ҳузуридаги Дин ишлари бўйича давлат комиссияси директорининг маслаҳатчиси;

– 2010-йилда Қирғизистон Республикаси муфтийсининг маслаҳатчиси;

2011 йил – Қирғизистон мусулмонлари диний идораси аппарати раҳбарининг ўринбосари;

– 2014 йилда Жалолобод вилояти қозисининг маслаҳатчиси, «Исмоил ал-Бухорий» масжидининг имом хатиби.

Оилали, уч фарзанди бор.

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ