«Манас» халқаро аэропорти Истанбул-Бишкек-Истанбул йўналиши бўйича парвозлар сонини кўпайтиради. Бу ҳақда аэропорт матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, 20-январдан бошлаб Истанбул-Бишкек-Истанбул йўналиши бўйича ҳафтасига 7 рейс амалга оширилади.
Парвозлар «Turkish Airlines» томонидан амалга оширилади.
Аввал авиакомпания ҳафтасига 5 маротаба парвозларни амалга оширган.