Февраль ойида янги Кувайт-Бишкек-Кувайт йўналиши ишга туширилади. Бу ҳақда Транспорт ва йўллар вазирлиги хабар берди.
Хабарда айтилишича, «Jazeera Airways» авиакомпанияси билан рейсларнинг очилиши юзасидан учрашув бўлиб ўтди.
Авиакомпания Кувайт-Ўш-Кувайт йўналиши бўйича мунтазам парвозларни тиклаш ва Кувайт-Бишкек-Кувайт янги йўналишини очиш ташаббусини қўллаб-қувватлайди.
«Jazeera Airways» 2021-йилнинг 2-февралида Кувайт-Ўш-Кувайт йўналишини қайта тиклашни ва 4-февралда Кувайт-Бишкек-Кувайт йўналиши бўйича янги халқаро йўналишни очишни режалаштирмоқда.