«Ўтган йили балиқчилик бир миллиард сом даромад келтирди»

2020-йилнинг натижаларига кўра 5139 тонна балиқ етиштирилди. Бу ҳақда Балиқ хўжалиги департаменти директори Эдил Ниязов бугун Олий Кенгаш йиғилишида депутатларнинг саволларига жавобан айтиб ўтди.

 

Унга кўра, 2019-йилда 3128 тонна балиқ етиштирилган.

– 2020-йилда 3150 тонна балиқ экспорт қилинди. 2019-йилда 2375 тонна экспорт қилинган эди. Балиқларнинг нархи ўрта ҳисоб билан «бир килограмми 250 сом» деб олганда,  ўтган йили миллиард сомдан кўпроқ даромад тушган, деди Ниязов.

Шунингдек у Қозоғистон ва Россиядан балиқ консервалари кенг импорт қилинишини қўшимча қилди.

https://uzpress.kg/tgan-jili-ir-izistonda-ancha-ozi-ov-at-etishtirildi-ra-amlar/

Aлоқадор хабарлар

One Thought to “«Ўтган йили балиқчилик бир миллиард сом даромад келтирди»”

  1. […] "Ўтган йили балиқчилик бир миллиард сом даромад кел… […]

Изоҳ