Ўтган йилнинг январидан ноябригача муҳожирлар Қирғизистонга 2 миллиард 160 миллион 110 минг доллар пул ўтказдилар. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Миллий банки хабар бермоқда.
2019-йилнинг шу даврига 2 миллиард 191 миллион 920 минг доллар юборилган.
Шуни таъкидлаш керакки, 2020-йил бошида мигрантларнинг пул ўтказмалари ҳажми камайган эди. Бироқ, июнь-ноябрь ойларида ўтган йилга нисбатан ўсиш кузатилди (203 миллион доллар).