Бугун, 11-январь куни соат 01:38 да Жалолобод вилоятида ўчоғи бўлган 4,5 балли зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.
Маълумотга кўра, унинг кучи Ўзган туманининг Ўрқазган қишлоғида 4 баллга, Тўсой, Оқ-Терек, Салам-Алик қишлоқларида 3 баллга ва Жалолободда 2,5 баллга етди.
Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.