Новқат шаҳридаги № 5398 сайлов участкасидаги сайлов қутиси муҳрланмаган бўлиб, кузатувчи аралашувидан сўнг муҳр қўйилган. Ушбу маълумотни шахсий манбалар хабар қилишди.
№5398 Бўстон сайлов участкасининг раиси Гулнора Топвалдиева сайлов қутига муҳр босилмаганлигини тасдиқлади.
“Эрталаб чек чиқариш ва бошқа нарсаларни тозалаш билан банд эдим, қутилар муҳрланмай қолибди. Кузатувчилар айтишди, муҳр дарҳол соат 8:20 да босилди. Ҳеч қандай шикоят қилинмаган ва далолатнома рўйхатдан ўтказилмаган », деди у.
Шунингдек туман сайлов комиссияси бу ҳақда шикоят қилинмаганлигини айтди.
Соат 12: 00гача Новқат туманида 4048 сайловчи овоз берди. Бу сайловчиларнинг 3,5 фоизини ташкил этади. Туманда жами 148 минг сайловчи бор.