Футбол бўйича Жаҳон чемпионати: Мьянма ва Қирғизистон ўйини қаерда бўлади?

Футбол бўйича 2022-йилдаги  Жаҳон чемпионатининг саралаш босқичидаги Мьянма ва Қирғизистон терма жамоалари ўртасидаги ўйин 30-март куни Мандалай шаҳрида бўлиб ўтади. Бу ҳақда Prosports.kg  ёзди.

Бу учрашув Қирғизистон терма жамоаси учун тожливирус пандемияси сабабли келиб чиққан мажбурий танаффусдан кейинги биринчи ўйин бўлади.

Учрашув Мандалай Тире стадионида бўлиб ўтади. Биринчи ҳуштак Бишкек вақти билан соат 17: 30да янграйди.

Осиё Футбол Конфедерацияси (ОФК) шунингдек саралаш босқичини сафарда ёки марказлашган форматда тугатиш имкониятини эълон қилди. Иккинчи давра ўйинлари ОФКнинг мусобақа комиссияси томонидан белгиланган муддатда якунланмаса,  тадбирнинг бундай ривожланишига йўл берилади.

 

 

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ