Қирғизистонликлар ўртача қанча пул ишлашни хоҳлашади?

Қирғизистонликлар ўртача 18 минг сомдан 32 минг сомгача иш ҳақи олишни хоҳлашади. Бу JOB.KG томонидан ўтказилган тадқиқотдан маълум бўлди.

Сўралган қарийб 31 минг қирғизистонлик 18 дан 32 минг сомгача пул ишлашни хоҳламоқда. Шулардан 19 минг киши 18 минг сом, 2 минг киши 50 минг сом маош олишни хоҳламоқда.

 

2021-йилда россияликларнинг кутаётган иш ҳақи 158 минг рублни ташкил этади, деб хабар беради РИА Новости.

 

Шуни таъкидлаш керакки, фуқароларнинг 18,1 фоизи маъмурият соҳасида, 13 фоизи чакана савдо соҳасида, 9,2 фоизи савдо соҳасида, 9 фоизи бухгалтерия соҳасида ишлашни хоҳлайди.

 

Эслатиб ўтамиз, 2020-йилнинг учинчи чорагида яшаш даражаси 5,2 минг сомни ташкил этган эди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ