МХДҚ: Ўмурбек Бабанов сўроққа чақирилди

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси собиқ бош вазир Ўмурбек Бабановни сўроққа чақирилганини айтмоқда. Унда Бабанов судгача бўлган тергов жараёнларида фигурант эканлиги айтилган.

– Тергов жараёнида содир этилган жиноятларнинг ҳолатларини аниқлаш бўйича тергов ҳаракатлари тўплами амалга оширилади. Шу муносабат билан, тергов органлари фуқаро Ў.Бабановга унинг иштирокида тергов ҳаракатларини олиб бориш тўғрисида чақирув юборди. Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси томонидан қўзғатилган жиноят ишларини тергов натижалари тўғрисидаги маълумотлар жамоатчиликка маълум қилинади, дейилади хабарда.

Ўмурбек Бабанов 2011-йилнинг декабридан 2012-йилнинг сентябригача Бош вазир лавозимида ишлаган. У 2020-йилги парламент сайловлари олдидан «Республика» партияси раҳбариятидан истеъфога чиқишини ва сиёсатдан четда бўлишини эълон қилган эди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ