1 январдан Хитой билан чегарадаги “Тўруғарт” ва “Иркештам” назорат-ўтказиш пунктлари ёпилади. Чекловлар Хитой томонининг ташаббуси билан Янги йил байрами муносабати билан жорий этилди, деб хабар бермоқда Қирғизистон давлат чегара хизмати.
“Торугарт” назорат-ўтказиш пунктида транспорт воситалари ва товарларнинг ўтиши 4 январда, “Иркештам” назорат-ўтказиш пунктида — 2 январда қайта тикланади.
Хитой билан чегарадаги назорат пунктлари фақат Хитойдан Қирғизистонга товарларни олиб ўтишни таъминлайдиган махсус алгоритм асосида ишлайди.