Пандемия Қирғизистондаги оилаларнинг ярмининг даромадини камайтирди

COVID-19 пандемияси Қирғизистондаги уй хўжаликларининг 54 фоизини даромадини камайтирди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси томонидан ўтказилган сўровномада маълум қилинди.

Сўровнома 15-октабрдан 15-ноябргача ўтказилиб, унга 4954 нафар уй хўжалиги аъзолари жалб қилинган.

«Даромадлар 54 фоизга камайди. Шу билан бирга, меҳнат даромадлари деярли 37 фоизга камайди. Маҳаллий маҳсулотларни сотишдан тушадиган даромадлар 16 фоизга, чет элдан пул ўтказмалари эса 16 фоизга камайди», дейилади баёнотда.

Сўралганларнинг 22 фоизи уларнинг оила аъзоларидан камида биттаси мамлакатда ишлашни тўхтатганлиги ёки чет элда ишсиз қолгани ва Қирғизистонга қайтиб келганлигини айтган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ