Новқат туман шифохонасига 3 миллион сомлик тез ёрдам машинаси топширилди

Новқат туман шифохонасига тез ёрдам машинаси олиб келинди. Бу ҳақда шифохонадан хабар берилди.

Маълумотларга кўра, тез ёрдам машинасининг нархи 3 миллион сомни ташкил қилади. Шунингдек, машинада юракни тўхтаб қолганида уйғотувчи ускуна, кислород баллонлари, редуктор, ЭКГ ва бошқа тиббий ускуналар мавжуд.

Аввалроқ, Новқат туманида яшовчи бир янги тез ёрдам машинасини совға қилган эди. Туман касалхонасида жами 2 янги ва 2  эски тез ёрдам машиналари бор.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ