Ўш шаҳрида машина ёниб кетди. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хабарларга кўра, воқеа шаҳарнинг Анор кичик туманида содир бўлган. Натижада «Мерседес C-класс» русумли машинанинг двигатели ёниб кетган. Ёнғин сабаби аниқланмоқда.