Бугун, 29-декабрь куни Ўш шаҳар Кенгашининг 37-сессияси бошланди. Бу ҳақда Турмуш нашри хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, сессияда 45 депутатдан 38 нафари иштирок этмоқда. 10 та масала кун тартибига қўйилди. Хусусан, Ўш шаҳрининг айрим ҳудудларини функционал ҳудудлаштиришни (трансформация) ўзгартиришга розилик бериш масаласи депутатларнинг қўллаб-қувватлаши билан кун тартибидан чиқарилиб, 9 масала кун тартибига қўйилди.
Сессия давомида шаҳар мэриясининг иқтисодиёт, молия ва инвестициялар бўлими бошлиғи Талант Қайимов депутат Жиргалбек Тажибаевнинг саволига жавобан, Ўш шаҳар мэриясининг ташқи қарзи 220 миллион сомни ташкил этишини айтди.
“Ўш шаҳар мэриясининг ташқи қарзи 220 миллион сомни ташкил қилади. Қирғиз-Рус фондидан тадбиркорлар жами 16 миллион доллар олишган «, – деди Қайимов.