Бош прокуратура Соғлиқни сақлаш вазирлиги фойдасиз шартнома тузиб, давлатга 1 миллион доллардан ортиқ зарар етказганлигини аниқлади. Бу ҳақда назорат органининг матбуот хизмати хабар берди.
Текширув давомида вазирликнинг айрим мансабдор шахслари ўз лавозимларини суиистеъмол қилганликлари ошкора бўлди.
«2014-2019 йиллар учун аудит юргизиш бўйича консультация хизматлари тегишли мониторинг ўтказилмасдан, юқори баҳода сотиб олинган. Тендер натижасида «D.&T.» МЧЖ билан 1 060 730 АҚШ долларига шартнома тузилган. Натижада давлат учун фойдасиз. 432 сом маблағ ўтказилиб, давлатга катта зарар етказилган», – дейилади хабарда.
Жорий йилнинг 5-декабрь куни Бош прокуратура Жиноят кодексининг 320-моддаси («Мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш») ва 322-моддаси («Қасддан фойдасиз шартномани тузиш») билан ҚЖБРга рўйхатдан ўтказилди. Судгача бўлган жараён тегишли тергов органларига топширилди.