Муддатидан олдин ўтказилган президентлик сайловларидан сўнг Қирғизистон нотинч бўлиши мумкин. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев журналистларга маълум қилди.

“ Тартибсизлик бўлиши мумкин. Биз ҳаммасини текшираяпмиз. Сайловдан кейин тартибсизликлар уюштирганлар жавобгарликка тортилади. Баъзи номзодлар сайловолди ташвиқотини олиб бормадилар. Улар тартибсизлик яратишни режалаштирмоқдалар ”, – деди Ташиев.
Унга кўра, ҳеч ким сайлов натижаларига таъсир ўтказмаслиги керак. Одамларга ўз президентларини танлаш имкониятини бериш керак.
2021-йилнинг 10-январида Қирғизистонда муддатидан олдин президент сайловлари бўлиб ўтади. Унга 18 номзод давогарлик қилмоқда. Сайловолди ташвиқоти олиб борилмоқда.
4-октабрь куни бўлиб ўтган парламент сайловларидан сўнг оммавий тартибсизликлар бошланди. Чунки сайлов натижалари норозиликларни келтириб чиқарган эди.