Россиянинг Пенза шаҳрида Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқаролари ўғирликда гумон қилиниб ҳибсга олинган. Бу ҳақда Россия ОАВ хабар бермоқда.

Ҳибсга олинганлар 28 ёшли Ўзбекистон фуқароси ва Москва вилоятида яшовчи 25 ёшли қирғизистонлик аёл. Улар Пензага кетишаётиб Саранскдаги дўконга кириб, 3 шиша қимматбаҳо спиртли ичимликларни олишган. Бироқ, қирғизистонлк қизи уларни сумкасига яширган ва гумонланувчилар пул тўламасдан дўкондан чиқиб кетишган. Кейинчалик улар Пензада ҳибсга олинган.
Улар Пенза ва Самара вилоятларида содир этилган бошқа шунга ўхшаш жиноятларда ҳам гумон қилинмоқда.