Россияда совуқдан музлаб вафот этган аравонликнинг жасади ватанига қайтарилади

 Россияда совуқдан музлаб вафот этган аравонлик инсоннинг жасади уйига юборилади. бу ҳақда бугун, 22-декабрь куни Омбудсманнинг Россиянинг Уссурийскдаги вакили Бақит Садиров маълум қилди.

Унга кўра, 20-декабрь куни Аравон тумани Манғит қишлоғида 1985-йилда туғилган Э.А. турғуни, Россиянинг Приморск ўлкаси, Октябрский тумани, Степная қишлоғида совуқдан музлаб вафот этди. Ҳозирча унинг нима қилгани номаълум, чунки уни ҳеч ким танимаган. Ватандошлар ёрдам бериб, жасадни маконига етказиб бериш учун ҳужжатларни тайёрлашди. Жасад 25-декабрь куни етказиб берилади.

Дастлабки маълумотларга кўра, у йиқилиб тушиб, ўрнидан тура олмаган ва совуқдан музлаб жон берган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ