Бугун кечаси энг узун тун бўлади

21-декабрь куни энг қисқа, 22-декабрь кечаси энг узун тун бўлади. Эндиликда эса кун аста-секин узаяди ва тун қисқара бошлайди.

Астрономик тадқиқотлар натижаларига кўра, қуёш экватордан узоқлашиб, эклиптиканинг жанубий қутбига қараб ҳаракатланганда қаттиқ совуқ бошланади. Халқимизда бу кунни «Чилланин кириши» деб номланади.

Шунингдек, кундуз билан туннинг Баҳорги тенгкунлиги ҳам 20-мартдан 21-мартга ўтар кечаси бўлиб ўтади. Астрономлар Қуёш бу вақтда экватор марказига келиб, кейин шимолий ярим шарга қараб ҳаракатланишини тахмин қилишади. Халқимиз бу кунни янги йилнинг бошланиши Наврўз деб аташади.

Шундай қилиб, энг узун кун 21-июнь, энг қисқа тун 22 июнь куни бўлади.  Мана шу кундан сўнг икки ёки уч кундан кейин ёзги саратон бошланишини халқимиз айтиб келади.

Кузги тенгкунлик 21-сентябрдан 22-сентябрга ўтар кечаси бўлиб ўтади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ