ИИВ: Сайлов олдидан ҳудудий ва миллатлараро адоватни қўзғаганлар жавобгарликка тортилади

Президент сайлови кампаниясининг бошланиши муносабати билан WhatsApp ва бошқа ижтимоий тармоқлар орқали ҳудудий ва миллатлараро адоватни қўзғатадиган провокацион материаллар тарқатилмоқда. Бу ҳақда ИИВ хабар бермоқда.

Ички ишлар вазирлиги ва вилоят ички ишлар бошқармалари бундай материалларни тарқатаётганларни қидирмоқда.

Таъкидлаш жоизки, ҳудудий ва миллатлараро адоватни қўзғатмоқчи бўлган фуқаролар Жиноят кодексининг 313-моддаси («Ирқий, этник, миллий, диний ёки ҳудудий адоватни қўзғатиш») бўйича жиноий жавобгарликка тортиладилар.

Милиция фуқароларни WhatsApp ёки ижтимоий тармоқлар орқали провокацион материалларни тарқатишдан тийилишга чақирди. Провокацион маълумотларга гувоҳ бўлган ҳар бир киши 102 рақамига ҳам қўнғироқ қилиши мумкин.

Қонунга бепарволик фуқароларни жиноий жавобгарликдан озод қилмайди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ