Президент матбуот хизмати раҳбари Нургази Анарқулов «Жетим-Тоғ» конининг Хитой компаниясига ўтказилиши ҳақидаги баёнотларга изоҳ берди.

Унинг сўзларига кўра, «яқинда баъзи сиёсатчилар Жетим-Тоғ кони Хитой компаниясига берилганлиги тўғрисида ёлғон маълумот тарқатишди».
«Бундай баёнотларнинг барчаси ёлғондир ва битта мақсадга эга – сайлов олдидан мамлакатдаги вазиятни «силкитиб қўйиш»». «Жетим-Тоғ» кони давлатга тегишли, бирон бир хорижий компания уни қидириш ёки қазиб олиш ҳуқуқига эга эмас», – деди Анарқулов.
Унга кўра, Жетим-Тоғ қора ва рангли металларнинг захиралари бўйича энг йирик объект ҳисобланади ва давлат конни мустақил равишда ўзлаштиришни режалаштирмоқда, бунинг учун алоҳида давлат корхонасини ташкил этилади.
Президент матбуот хизмати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра ушбу коннинг Данга участкасини ўзлаштиришдан олинадиган фойда йилига 200 миллион доллардан ошишини таъкидлади.
2020 йил ноябрда ўша пайтдаги президент вазифасини бажарувчи, Бош вазир Садир Жапаров матбуот анжумани давомида Хитойга давлат қарзи ҳисобига Норин вилоятидаги Жетим-Тоғ конини бериш режалари тўғрисидаги маълумотларни рад этди. Кейин у ушбу соҳадаги хомашё билан Хитойга қарзни тўлаш варианти муҳокама қилинаётганини айтди.