Россиянинг Москва шаҳрида 19 ёшли Қирғизистон фуқароси ўлдирилди, деб хабар беради “ТАСС” ўз манбаларга таяниб.

Ҳодиса 15-декабрга ўтар кечаси Ясенево туманида содир бўлди. Жабрланувчи пичоқ жароҳатларидан касалхонада вафот этди.
Москва Тергов қўмитаси маълумотларига кўра, марҳум ва унинг таниши ўртасида жанжал авж олган. Айни пайтда гумонланувчилар қидирилмоқда.
Марҳум йигит «Delivery Club» товарлари ва озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш хизматчиси бўлган. Компания вакили журналистларга унинг оиласига ёрдам беришини айтди.