Қадамжойда Ўзбекистон кўмаги билан 200 ўринли шифохона қурилди

Қадамжой туманида 200 ўринли юқумли касалликлар шифохонаси қурилди. Бу ҳақда вилоят раҳбарияти хабар берди.

Маълумотларга кўра, шифохона яқин кунларда фойдаланишга топширилади. Енгил конструкциядаги шифохона Қадамжай туман касалхонаси ҳовлисида қарийб 1 гектар майдонда қурилган. Муассаса зарур тиббий жиҳозлар ва мебеллар билан тўлиқ жиҳозланган бўлиб, беморлар учун барча шароитлар яратилган.

Аввалроқ, 19-ноябрь куни Қадамжой туманида Ўзбекистон кўмаги билан 200 ўринли юқумли касалликлар шифохонаси қурилиши бошлангани ҳақида хабар берилган эди.

Қурилиш учун модулли иншоотлар (контейнерлар) олиб келган Ҳуснитдин Ҳасилов бошчилигидаги Ўзбекистон темир йўллари делегациясини Қизил-Қиядаги темир йўл станциясида ҳукуматнинг Боткен шаҳридаги мухтор вакили Жанибек Жалалов кутиб олган эди. Касалхона учун мослаштирилган 40 та контейнер темир йўл орқали олиб келинган эди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ