АҚШ доллари сомга нисбатан пасаймоқда. Буни валюта айирбошлаш шохобчаларида кўриш мумкин.

Аввалроқ, доллар курси сомга нисбатан 84,7 сомни ташкил қилар эди. Бугунги кунга келиб у 83,4 сомдан сотилмоқда.
Маълумки, Миллий банк йил давомида сом қийматини сақлаб қолиш учун жами 29 марта интервенсия ўтказди. Декабрь ойида у уч марта интервенция юргизган эди.