Боткенда мактабдан чиққан ёнғин ўчирилди. Болалар ҳали дарсга келишмаган эди

Боткен вилоятининг Чўнг-Тола қишлоғидаги мактабда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълумотга кўра, эрталаб соат 08:06 да бошланган ёнғин соат 11:54 да тўлиқ ўчирилган.

Ҳукуматнинг Боткен вилоятидаги ваколатхонаси вакили Чўлпон Бердиқулованинг сўзларига кўра, воқеа содир бўлган пайтда мактабда ўқувчилар бўлмаган.

«180 ўринли мактабда 313 ўқувчи бор. Пандемия пайтида 1, 5, 9 ва 11 синф ўқувчилари ўқишган. Аммо ёнғин пайтида болалар мактабга келмаган», – дейди Бердиқулова.

Ҳозирда фалокат сабаблари аниқланмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ