«Ўш электр» корхонаси қиш фаслида ҳар қандай фавқулодда вазиятларга тайёр

2-декабрь куни 35 / 10-6 кВ «Ўш-5» подстанциясида носозлик юз бериб, Ўш шаҳридаги А.Масалиев ва А.Навоий кўчалари кесишмасида электр узилиб қолди. Бу ҳақда Ўш электр компанияси хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, соат 11:22 атрофида чироқ ўчиб қолган. Соат 11:50 да электр узатиш линияси бошқа ускуналарга уланди ва электр энергияси берилди. 3-декабрь куни соат 05:10 да 35 / 10-6кВ «Ўш-5» подстанциясига яна бир қувват трансформатори ўрнатилди ва 6кВ «ТП-96», «ТП-81» ва «ТП-102» электр узатиш тармоқлари орқали халққа қайта электр энергияси етказиб берилди. Натижада, яроқсиз трансформаторни алмаштириш пайтида баъзи кўчалар атиги 20-30 дақиқа давомида электрсиз қолди. Тун давомида подстанциядаги носоз трансформаторни бошқа трансформаторга алмаштириш ва электр энергиясини тиклаш учун махсус гуруҳ иш олиб борди. Бригада гуруҳлари тузилди ва жойларда ишламоқда.

«Ўш электр»  корхонаси қишдаги ҳар қандай   фавқулодда вазиятларга тайёр. Фавқулодда ўчирилишларни тиклаш билан шуғулланадиган махсус бригада ишчи гуруҳлари тузилди. Бундан ташқари, барча РЭТ омборлари қўшимча электр жиҳозлари билан тўлиқ жиҳозланган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ