Қирғизистоннинг собиқ бош вазири Қубатбек Бўронов касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда маҳаллий манбалар хабар беришди.
Бўронов тожливирус билан касалланган. Унинг аҳволи қониқарли.
Шуниндек, у реанимация бўлимига ётқизилганлиги ҳақидаги маълумотлар нотўғри.
Қубатбек Бўронов шу йил 5-6 октябрь воқеаларидан кейин истеъфога чиқан эди.
Қубатбек Бўронов 2020-йилнинг 17-июнидан 9-октябригача Бош вазир лавозимида ишлаган.
2018-йилнинг апрелидан 2020-йилнинг июнигача у бош вазир ўринбосари лавозимида ишлаган.
2011-йилдан 2018-йилгача Фавқулодда вазиятлар вазири бўлган.