МСК: Садир Жапаров 60 мингга яқин имзо топширди

Президентликка номзод Садир Жапаров бугун, 3-декабрь куни Марказий сайлов комиссиясига имзо варақаларини топширди. Йиғилган имзолар сони 59998 тани ташкил этди.

Қонунга мувофиқ, номзод камида 30 минг имзо билан қўллаб-қувватланиши керак.

Марказий сайлов комиссиясининг ишчи гуруҳи тақдим этилган имзоларнинг ҳақиқийлигини 8 календар кун ичида текширишлари керак.

Марказий сайлов комиссияси рўйхатдан ўтган ходимларни ва суд экспертизаси соҳасидаги ваколатли давлат органининг мутахассисларини жалб қилган ҳолда имзоларнинг ҳақиқийлигини текширади.

Президент сайлови жадвалига биноан номзодларни қўллаб-қувватловчи имзо варақаларини топшириш 3-декабрь куни соат 23:59 да тугайди.

Сўнгги маълумотларга кўра, президент сайловларида қатнашиш ниятини билдирган 44 киши қолди. 3-декабрь ҳолатига кўра 14 номзод 1 миллион сомлик гаров пулини берган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ