Президентликка номзодлардан бирортаси ҳали 30 минг имзо тўплаганини маълум қилмади. Бугун охирги кун

Кеча, 2-декабрь ҳолатига кўра бирон бир президентликка номзод 30 минг имзо тўпланганлигини тасдиқловчи ҳужжат топширмаган. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Абдижапар Бекматов  маълум қилди.

Унга кўра, бугун, 3 декабрь – 30 минг имзо имзоланиши ва сайлов гарови ўтказилишининг сўнгги куни.

«45 кишидан 5-6 нафар номзод МСКга 1 миллион сомлик гаров пули ўтказилишини тасдиқловчи ҳужжат топширди», деди Бекматов.

Унинг сўзларига кўра, 65 киши президентликка номзодлигини кўрсатиб, шулардан МСК 12 нафарига ҳужжатлари қайтариб берган ва 8 киши ўзлари ҳужжатларни қайтариб олишган. Ҳозирда 45 номзод қолди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ