Ўшда янги йил арчаси ўрнатиланади, аммо кўнгил очиш ва концертлар бўлмайди. Бу ҳақда Ўш шаҳар маданият бўлими бошлиғи Элдияр Қадирқулов айтиб ўтди.
Унга кўра, арча ясашга қўшимча пул сарф қилмасдан ўтган йилги безаклар қўлланилади.
“ Ўтган йилгидек янги йилга атаб пул сарфланмади. Арча дарахтини тайёрлаш учун ўтган йилги безаклардан фойдаланамиз. Агар улар яроқсиз бўлса, биз керакли нарсаларни сотиб оламиз. Бунга кўп пул кетмайди. Ҳукумат қарорига биноан корпоратив тадбирлар ўтказилмайди. Кам таъминланган ногирон оилаларни табриклаш ва шу каби тадбирлар ташкил этилади », – деди Қадирқулов.
Ўш шаҳар мэриясининг маълумотларига кўра, ўтган йили Янги йил тадбирлари учун маҳаллий бюджетдан жами 973 минг сом маблағ сарфланган.