Қирғизистон сузувчилари Ўзбекистонда 11 та медални қўлга киритишди

Сузиш бўйича Қирғизистон миллий терма жамоаси 11 та медални (3 та олтин, 5 та кумуш ва 3 та бронза) Ўзбекистон Очиқ кубогида қўлга киритди. Мусобақада жами 300 нафар спортчи иштирок этди. Уларнинг олти нафари Қирғизистон спортчилари. Қолганлари Чехия ва Ўзбекистон сузувчилари.

Қирғизистон спортчиларнинг натижалари:

Денис Петрашов:

– 50 метрга брасс усулида сузиш, олтин медал;

– 100 метрга брасс усулида сузиш, олтин медал;

– 200 метрга брасс усулида сузиш, бронза медал;

Елизавета Рогожникова:

– чалқанча сузиш 200 м, олтин медал;

– 100 метрга чалқанча сузиш, кумуш медал;

– чалқанча сузиш 50 м, кумуш медал;

– Комплекс сузиш, 200 м, кумуш медал;

Рамазан Омаров:

– 1500 метрга эркин усулда сузишда кумуш медал;

– 800 метрга эркин усулда сузишда кумуш медал;

Тенгиз Тюбеев:

– 1500 метрга эркин усулда сузишда бронза медал.

Мусобақа 24 ноябр куни Тошкентда бошланиб, 29 ноябрь куни якунланди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ