Қирғизистоннинг 4,1 миллиард сом қарзини тўламай туришга келишиб олинмоқда. Шартлари

Мамлакатдаги вазият туфайли Қирғизистон хорижий донорлардан олинган қарзларни тўлашни кейинга қолдириш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда Молия вазири Қиялбек Муқашев  ҳукумат йиғилишида маълум қилди.

Унга кўра, Париж клуби ва донорлар билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб борилмоқда.

«Ҳозирда 4,1 миллиард сомни тўлашни келгуси йилга қолдириш тўғрисида келишувлар кўриб чиқилмоқда. Унга кўра биз бу йил ва келаси йил тўлай олмаймиз. Аммо яқин уч йилда биз енгиллик берилган ўз вақтида тўланмай қолган маблағни қўшиб тўлаймиз», – деди Мукашев.

Унинг қўшимча қилишича, ҳозирги пайтда мамлакатнинг ички ва ташқи қарзи 4,8 миллиард долларни (378 миллиард сом) ташкил этади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ