Ўзган шаҳрида дўкон, чойхона каби жамоат жойларининг иш вақти қисқартирилди

Ўзган шаҳрида бепул юзқоплар тарқатилмоқда. Бу ҳақда бугун, 28-октябрь куни шаҳар мэрияси маълум қилди.

Маълумки, ушбу ҳаракатлар COVID-19 нинг олдини олиш учун ташкил этилган. Ушбу жараён 10 кун давом этади.

Шаҳардаги дўкон, чойхона каби жамоат жойларининг иш вақти қисқартирилди. Марказий бозорнинг барча кичик эшиклари ёпилиб, катта 3 эшиги очиқ. У ерда тегишли мутасаддилар бозорга келган шаҳар аҳолисига тушунтириш ишларини олиб боришмоқда.

Ўзган шаҳрида 50 ўринли кундузги шифохона тайёрланган. Айни пайтда тожливирусдан 10 киши, зотилжамдан 71 киши даволанмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ