Ўш шаҳрида яна 3 та болалар боғчаси қурилмоқда

Ўш шаҳрида маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 3 та болалар боғчаси қурилмоқда. Бугун, 28-октябрь куни Ўш шаҳар мэри Таалайбек Сарибашов болалар боғчалари қурилишини кўздан кечирди ва қурилишни якунлаш бўйича кўрсатмалар берди.

Мэр Жапалак ҳудудий бошқармалигининг Арек қишлоғида 120 ўринли болалар боғчаси қурилиши кечикаётганини маълум қилиб, қурилишни тезлаштириш кераклигини айтди.

“Бу йил биз иккита болалар боғчасини фойдаланишга бердик. Бундан ташқари, 3 та болалар боғчаси қурилмоқда. Асосий мақсад болаларга эътиборни қаратишдир. Биз замонавий болалар боғчаларини барпо этишни давом эттирамиз. Қурилиш ишлари қизғин давом этмоқда. Фақат Жапалакдаги Арек қишлоғида болалар боғчаси қурилиши кечикмоқда. Бу ҳақда биз қурилиш компанияси вакилларини огоҳлантирдик «, деди шаҳар мэри.

Арек қишлоғида 120 ўринли болалар боғчаси, Оқ-Тилек микрораёнида 100 ўринли болалар боғчаси ва Турон ҳудудий маъмуриятида (Южний) 120 ўринли болалар боғчаси қурилмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ