Аравон туманида милиция ходими калтакланди

Кеча, 24-октабрь куни ижтимоий тармоқларда номаълум шахс Аравон туманида милициячини калтаклаётгани акс этган видео тарқалди.

илюстратив фото

Видеодан маълум бўлишича, у форма кийган ходимга ҳужум қилиб, бош кийимини улоқтирган.

Ўш ички ишлар бошқармаси вакили Жениш Аширбаевнинг айтишича, у қўриқлаш бўлими ҳодими бўлган.

«Ушбу ходимнинг иши бўйича воқеа электрон ахборот журналида рўйхатдан ўтказилган. Аравон ички ишлар бошқармаси милиция ходимига нисбатан ҳужумни рўйхатдан ўтказди ва тергов жараёни бошланди », – деди Аширбаев.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ