Ўмурбек Текебаев Олий Кенгаш депутати бўлди.
Марказий сайлов комиссияси матбуот хизматининг хабар беришича, Текебаевга «Ата Мекен» фракцияси аъзоси Садиқ Шер-Ниязнинг мандати берилган. Садиқ Шер-Ниязнинг аризаси асосида унинг мандати бекор қилинди.
Ўмурбек Текебаев 2017-йил ноябрь ойида депутатлик мандатидан маҳрум бўлган эди. У коррупцияда айбланиб, 47-сонли жазони ижро қилиш маҳкамасига қамалган.
Унинг мандати 2017-йилнинг декабрида Искендер Ғайпқуловга топширилган.