Президент парламентнинг Жапаровга нисбатан қарорини ортга қайтаради

Қирғизистон Президенти Сўўрўнбай Жээнбеков бугун, 13-октябрь куни Садир Жапаров билан учрашди. Учрашувда мамлакатдаги мавжуд ижтимоий-сиёсий вазият муҳокама қилинди.

Президент Олий Кенгашнинг «Ҳукумат тузилмаси ва таркибини белгилаш, дастурни тасдиқлаш тўғрисида» ги қарори юзасидан ўз позициясини билдирди. У парламент қарорини парламентга қайтаришини айтди.

«Мамлакатда барқарорликни сақлаш ва мустаҳкамлаш учун барча қарорларимиз қонуний бўлиши ва шубҳа туғдирмаслиги керак», деди Сўўрўнбай Жээнбеков.

Президент амалдаги қонунчиликнинг барча талабларига мувофиқ ушбу масалани кўриб чиқиш учун парламентга мурожаат қилади.

Бугун Президентнинг расмий веб-сайти хабар беришича, Олий Кенгашнинг «Ҳукумат дастурини тасдиқлаш ва унинг таркибини белгилаш тўғрисида» ги қарори Президент девонига келиб тушган.

Аввалроқ, 10-октабрь куни бўлиб ўтган VI чақириқ Олий Кенгашнинг навбатдан ташқари мажлисида парламент спикери вазифасини бажарувчи Мирлан Бакиров «Ҳукуматнинг янги таркиби ва дастури тўҳрисида» ги қарорни имзолаганди.

10-октябрь куни депутатлар Садир Жапаровни бош вазир этиб сайлаш учун давлат қароргоҳида навбатдан ташқари сессия чақиришган эди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ