Ўшда 6 та ҳайвондан қутуриш аниқланиб, йўқ қилинди

 Йил бошидан бери Ўш вилоятида 6 та ҳайвон қутуриш касаллигини юқтирган. Бу ҳақда Ўш вилояти ветеринария инспекцияси бошлиғи Ўрўзбек Ибраев маълум қилди.

Унга кўра, ҳар йили уй ҳайвонлари қутуришга қарши эмланмоқда. Касаллик кўпинча ёввойи ҳайвонлар томонидан юқтирилади.

“Йил бошидан буён Олой туманида 1 бўри ва 1 сигирда, Қора-Сув туманида итлар, отлар ва мушукларда, Қора-Қулжа туманида сигирларда қутуриш аниқланди. Кассаллик чиққан ҳудудлар 60 кун давомида карантинга олинган. Аслида, бу табиий равишда пайдо бўлган касаллик. Ёввойи ҳайвонлар ҳовлида қўйларга ҳужум қилганда, биз қўйларни текширамиз. Агар касалликнинг элементлари аниқланса, биз ҳужум қилаётган ёввойи ҳайвонни овчиларга оттирамиз ва лабораторияда унинг бошини текширамиз. Агар унгача кассаллик аломатларни сезилган бўлса куйдириб,  карантин киргизиб чеклов қўямиз.

Аслида қутурмани юқтирган ҳайвон 10 кун ичида вафот этади. Биз йилига бир марта уй ҳайвонларини қутуришдан эмлаймиз. Яйловга кетаётганда эҳтиёт бўлиш керак. Ушбу касалликни кўпинча ёввойи ҳайвонлар олиб юришади», – деди Ибраев.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ